Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:11

Нишон тумани ҳокими Саъдуллаев ишдан олинди


Рустам Саъдуллаевга ишдан бўшатишдан аввал зарбоп тўн кийдирилган.
Рустам Саъдуллаевга ишдан бўшатишдан аввал зарбоп тўн кийдирилган.

24 феврал куни Қашқадарё вилояти Нишон туман ҳокими лавозимидан олинган Рустам Саъдуллаевга нисбатан суриштирув ишлари бораётгани айтилмоқда.

Нишон туманига уч йил давомида ҳокимлик қилиб келган 40 ёшли Рустам Саъдуллаев 24 феврал куни лавозимидан четлатилди.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган ва маълум сабабларга кўра исми-шарифини ошкор қилмаётганимиз манбага кўра, ҳозирда Саъдуллаевга нисбатан коррупцион жиноятлар билан боғлиқ суриштирувлар олиб борилмоқда ва унинг жавобгарликка тортилгани тахмин қилинмоқда.

Қаршидан олинган хабарга кўра, Саъдуллаевга нисбатан суриштирув бўлаётгани ҳақида Қашқадарё вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ҳам вилоят бўйлаб ўтказилган селектр мажлисларидан бирида таъкидлаган.

Нишон туман ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходими Рустам Саъдуллаевнинг ишдан бўшаганини тасдиқлади, бироқ унга нисбатан тергов ишлари олиб борилаётганини инкор қилди.

- Бу нотўғри, бўлмаган гап. Залда зарбоп тўнлар кийдириб, яхши хайрлашилди. У киши ўз аризасига кўра ишдан бўшади,- деди ҳокимлик ходими.

Нишон туман хокимлигидан олинган маълумотга кўра, ҳозирда хокимниг биринчи ўринбосари Илҳом Пиннаев вақтинчалик ҳоким вазифасига тайинланган.

Озодлик манбасига кўра, Нишон тумани ҳокими Саъдуллаев Туробжон Жўраевнинг фармойиши билан ишдан олинган.

"Ўзбекистонда 1993 йилда қабул қилинган “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, туман ҳокимлари халқ депутатлари кенгаши сессияси қарори билан лавозимидан озод қилиниши лозим. Нишонда эса халқ депутатлари тумани кенгашининг сессияси чақирилмаган. Фақат Саъдуллаевни лавозимидан четлатиш ҳақида вилоят ҳокими Жўраевнинг фармойиши мавжуд",- дейди Озодлик манбаси.

Қарши шаҳрида туғилган 40 ёшли Рустам Саъдуллаев Тошкент Давлат Аграр Университетини битирган.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

2008-2009 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини тамомлаган.

2009 йилнинг 23 июлида халқ депутатлари Нишон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси қарори билан туманга ҳоким этиб тайинланган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:57 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG