Линклар

logo-print

Ўзбек аëлининг ижобий қиëфаси фотосувратларда


Бу сурат кўргазмадан ўрин олмади

Бу сурат кўргазмадан ўрин олмади

Тошкентдаги Арт & Факт галереясида “Аëл кўз қараши” деган фотокўргазма очилди.

35 фотосуратчи туширган бу суратларда ўзини жамият ичида ижобий намоëн қилган ўзбек аëлларининг некбин қиëфаси акс эттирилган.

8 март хотин-қизлар байрами арафасида очилган бу кўргазма ўзбек аëлининг эркаклар билан тенг ҳуқуқлилиги ва ижтимоий фаол эканини таъкидлаш учун ташкил қилингани айтилади.

Кўргазмада ғамгин кайфиятдаги ва ëмон кийинган бирор аëл сурати йўқ.

Кўргазма ташкилотчилари тиланчилик қилаëтган ва кўча супираëтган аëлларни суратга олгани учун жиноий жавобгарликка тортилган Умида Аҳмедова билан боғлиқ холатдан зарур ҳулоса чиқаришганини билдиришди.

Кўргазма 19 март кунигача жамоатчилик учун очиқ.
XS
SM
MD
LG