Линклар

logo-print

БМТ Афғон аëллари тақдиридан ташвиш билдирди


Afghanistan -- Women clad in burqas walk past a tree in Bagram, 03Jan2012

Afghanistan -- Women clad in burqas walk past a tree in Bagram, 03Jan2012

Халқаро хотин қизлар куни арафасида БМТ Афғонистон ҳукуматини аëлларни камситиш холатларини камайтиришга чақирди.

БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Жоржет Ганьонга кўра мамлакатда хотин-қизлар сурункали тазйиққа дучор бўлмоқда.

Бундан икки кун олдин Афғонистон президенти Ҳомид Қарзай афғон руҳонийларининг аëлларни эркаклар билан бирга ишлашини тақиқлаш таклифини маъқуллаб чиққан эди.

Бу холат Афғонистонда аëллар ҳуқуқлари борасида эришилган маррадан орқага чекиниш ўлароқ кўринди.

Инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи Oxfam ташкилоти ҳисоботига кўра¸ АҚШ қўшинлари 2001 йилда Афғонистонни ишғол қилганидан бери¸ Афғонистон хотин-қизларининг 43 фоизи мактабларга қатнай бошлаган; ҳукумат қабул қилган квота боис¸ мамлакат парламентидаги 28 фоиз ўрин аëлларга ажратилган.

Афғонистоннинг 34 минтақасининг фақат 10 тасидагина номус учун одам ўлдириш ва вояга етмаганларни турмушга бериш амалиëтлари жиноят деб таснифланган¸ холос.

Ташкилот ҳозирлаган ҳисоботга кўра¸ Афғонистон хотин-қизларининг 87 фоизи “жисмоний¸ жинсий ëки руҳий зўрлик ҳамда мажбуран эрга тегиш” каби ҳақсизлик ва зулмни ўз бошидан кечирган.
XS
SM
MD
LG