Линклар

5 март куни Москвадаги аксилпутин митингини тарқатиш пайтида полициядан калтак еб касалхонага тушган "Коммерсант-FM" мухбири Ульяна Малашенкони полиция ходими келиб кўрди.

Полиция ходими мухбирга бир даста гул ҳадя қилиб узр сўраган.

Бу ҳақда мухбир ўзининг Твиттердаги кундалигида ëзди.

Сешанба куни "Коммерсантъ FM" радиоси Бош мухаррири Дмитрий Солопов Москва полицияси бошлиғи Владимир Колокольцевдан ўз мухбирини калтаклаган полициячилар жазоланишини талаб қилган эди.

Москвадаги митингларни ëритаëтган "Коммерсантъ FM" журналисти Малашеенкони Москва полиция ходимлари резина калтак билан савалашган.

Москва полицияси "Коммерсантъ FM" раҳбарияти билан бу муаммони якшанба куни “дўстона” муҳокама қилишга келишган.

Сешанба куни Москванинг Пушкин майдонида 20 киши изнсиз намойиш ўтказганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Кейинги уч кун ичида Пушкин майдонидаги аксилпутин намойишларида қатнашган 250 киши ҳануз ҳибсда қолмоқда

Мухолифат Владимир Путиннинг сайловдаги ғалабасини тан олмаслигини билдириб¸ президентлик сайлови оммавий сохтагарчиликлар билан ўтганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG