Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:45

Митт Ромни рақиблари сайлов пойгасидан чекинмоқчи эмас


U.S. -- Republican presidential candidates Newt Gingrich (L) and Mitt Romney during a break in the Republican presidential candidates debate in Jacksonville, Florida, 26Jan2012
U.S. -- Republican presidential candidates Newt Gingrich (L) and Mitt Romney during a break in the Republican presidential candidates debate in Jacksonville, Florida, 26Jan2012
Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида кўрилган Митт Ромнининг рақиблари “Суперсешанба”даги мағлубиятдан кейин ҳам сайловолди пойгасидан чекинмоқчи эмас.

АҚШ Республикачилар партиясидан ноябрда бўладиган президент сайловларида ягона номзод танлаш пойгаси америка сиëсий лаҳжасида “Суперсешанба” деб юритиладиган кун бирваракайига 10 штатда бошланган эди.

Бу тадбирда таниқли тадбиркор Митт Ромни 6 штатда ғалаба қозониб олд планга чиқди.

Консерватор қарашдаги сиëсатчи Рик Санторум 3 штатда ғолиб бўлди. Намоëндалар палатасининг собиқ спикери Ньют Гингрич эса фақат бир штатда ғалабага эришди.

Митт Ромнининг сайлов олди штаби чоршанба куни бир баëнот чиқариб¸ “Рақиблар арифметикани унутмасдан рақамларга қарашсин¸”деб билдиришди.

Баëнотда Митт Ромни албатта президентликка номзод бўлажаги урғуланди.

Айни пайтда Санторум, Гингрич ва тўртинчи талабгор , либертариан ақидаси тарафдори Рон Пол, пойгадан чиқмасликларини билдиришди.
XS
SM
MD
LG