Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:16

8 март бугун - онажонлар байрами


Озодлик таҳририяти ўзбекистонлик аёл ва қизларни, жондан азиз онажонларни, меҳрибон опа-сингилларни 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин кўнгилдан табриклайди.


Мен офтобга алишмаган аёллар

Томиримни тирнар кўҳна саволлар,
Юрагимда гуллар ширин хаёллар,
Эй сиз ўзбекойим, офтобжамоллар,
Мен офтобга алишмаган аёллар.

Миллатнинг эртаси, миллатнинг насли,
Сиз атир нафасли, сиз райҳон сасли,
Кетмас бўлиб келган баҳорсиз асли,
Мен офтобга алишмаган аёллар.

Ўзбакий оҳанг бор кулгуларида,
Дурни талпинтирар ёғдуларида.
Ором ороланар туйғуларида,
Мен офтобга алишмаган аёллар.

Сизлар борсиз, сўзимизда садо бор,
Сизлар борсиз, ишқ аҳлида гадо бор,
Сизлар борсиз, минг бир дардга даво бор,
Мен офтобга алишмаган аёллар.

Офтоб ожиз асли онам олдида,
Бибихоним юрагимнинг ёдида,
Сиз яшайсиз Моҳларойим додида,
Мен офтобга алишмаган аёллар.

Гул узсам тутгунча қўлим гуллайди,
Мен сизга етгунча йўлим гуллайди,
Пойингизда ўлсам ўлим гуллайди,
Мен офтобга алишмаган аёллар.
Маҳмуд Тоиров




XS
SM
MD
LG