Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:05

Ҳажвий рассомчилик намуналари Москвада


Москвадаги Сахаров музейида “Биз сайлаяпмиз” деб номланган халқаро карикатура рассомлари танловида ғолиб деб топилган асарлар кўргазмаси очилди. Сўнгги йилларда Россия расмий матбуотида бу каби профессионал ҳажвий асарлар чоп этилмаётир.

Танлов Халқаро карикатурачилар иттифоқи томонидан уюштирилди. Тадбир ҳайати эътиборига ҳавола қилинган 400 дан орқтиа расмлардан 50 тасигина кўргазмада намойишга қўйилди.

Расмларнинг кўпи Россиядаги бўлиб ўтган иккита сайловга, уларда кузатилган қонунбузарликлар мавзусига бағишланган, бироқ энг муҳими бу эмас, дейди танлов ҳайъати аъзоси Михаил Златковский.

- Путинга қанча одам овоз берганини биз биламизку, шу сабабли кўргазма биринчи навбатда Россия фуқаросининг менталитетига бағишланган. Лекин Россия кўпроқ икки лагерга: сотиладиган ва фикрлайдиган сайловчилар лагерига ажралган. Агарда сайлов ҳалол бўлганда эди, менимча ҳақиқий Россия ғалаба қозонган бўларди, дейди рассом Михаил Златковский.

Жюри аъзосининг фикрича, бугунги Россияда “Нью-таймс”, “Новая газета” ва саноқли нашрлардан ташқари бошқа оммавий ахборот воситаларида Сахаров музейида намойиш қилинаётган расмлар чоп этилмаётир.

“Ҳажвий рассомчиликнинг энг гуллаган даври 90-чи йилларда эди, ҳозир эса – абсолют бўшлиқ”, дея афсусланади Златковский.

Танловда биринчи ва иккинчи ўринлар болгариялик Ивайло Цветков ва россиялик Сергей Ёлкинга насиб этди, махсус соврин билан Сергей Тюнин тақдирланди.



Танлов ғолибларидан бири Сергей Тюнин кўргазмада бешта асарини намойиш этмоқда.

Совет даврида ўзи ҳам сайлов комиссияси ишида қатнашганини гапирган Сергей Тюнин, Озодликка ўзининг карикатураларида совет тузуми танловсиз сайловларининг Путин даври сайловларидан мутлақо фарқи қилмаслигини айтади.

- Мен ўзим Марьино Рошчада ташвиқотчи бўлганман. Бу туман ўта қолоқ жойлардан бири эди. Мен маҳаллий фуқаролардан бирини “фуқаролик бурчини” адо этишга чақирган эдим, “Менининг туалетимдан юлдуз кўринади, томини ёпиб бермасангиз сайловга бормайман!”, дея эътироз билдирган. Сайлов участкасига бориб вазиятни тушунтирган эдим, “Кераги йўқ! Биз ҳозир ўзимиз бириктирув қоғозини ёзиб олиб, гўё Сизрандан овоз берамиз”, дейишган эди. Ҳозир ҳам худди шундай бўлиб қолди, деб кулади ҳажвчи-рассом Сергей Тюнин.

“Биз сайлаяпмиз” экспозицияси Москвадаги Сахаров музейида жорий йилнинг 6 мартидан 8 апрелигача давом этади.
XS
SM
MD
LG