Линклар

logo-print
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Facebook ни тўсиб қўйгани учун Тожикистон ҳукуматини танқид қилиб, зудлик билан ижтимоий тармоққа кириш имконини беришга чақирди.

ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Дуня Миятовичнинг Тожикистон ҳукуматига йўллаган мактубида, ижтимоий тармоқларга тўсиқ қўлиши бу мамлакатда илк бор бўлаётганини айтилиб, айни ҳолат бошқа такрорланмаслига умид билдирилади.

Шунингдек, мактубда Интернет баҳслашув ва фикр алмашинуви учун эркин майдон бўлиб қолиши зарурлиги ҳақида айтилади.

3 мартдан бошлаб Тожикистонда Zvezdа.ru, Tjknews.com ва Maxala.оrg сайтлари билан бир қаторда Facebook ижтимоий тармоғига ҳам тўсиқ қўйилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG