Линклар

Чоршанба куни америкалик машҳур қўшиқчи Уитни Ҳюстоннинг васиятномаси жамоатчиликка маълум қилинди.

Васиятномага кўра, хонанда ўзининг барча пули ва қимматбаҳо буюмлари, машина каби моддий бойликларини 19 ёшли қизи Бобби Кристинега васият қилган. Собиқ эри Бобби Браунга эса ҳеч нарса қолдирмаган.

Васиятнома Кристине 21 ёшга тўлгач кучга киради.

Уитни Ҳюстон 11 феврал куни Лос Анжелес шаҳридаги Беверли Хилтон меҳмонхонасида 48 ёшида вафот этди.

Ҳюстон 80 – 90-йилларда дунёдаги энг машҳур аёл қўшиқчилардан бири бўлган.

Кейинроқ гиёҳвандликка ружу қўйгани ва қўшиқчи Бобби Браун билан қурган оилавий ҳаёти кўнгилдагидек бўлмагани унинг обрўсига путур етказган.

Уитни Ҳюстон куйлаган "How Will I Know”, "Saving All My Love" ва "I Will Always Love You" номли қўшиқлар миллионлаб мусиқа шайдолари қалбидан жой олган.
XS
SM
MD
LG