Линклар

Бугун Сурия Нефт вазирининг ўринбосари 58 ёшли Абду Ҳуссамиддин Башар ал-Ассадга қарши бўлган мухолифатчиларга қўшилиш учун, истеъфога чиқишини маълум қилди.

Абду Ҳуссамиддин бу ҳақдаги қарорини 7 март куни кечқурин Youtube видео порталига жойлаштирилган видео орқали маълум қилди.

Тўрт дақиқалик видеода Ҳуссамиддин "Режимнинг адолатсизлиги ва шафқатсизлига қарши турган халқ инқилобига” қўшилаётганини билдирган.

Ҳуссамиддин Ассад режимини тарк этган энг юқори ҳукумат мулозимидир.

Қарийб бир йилдан бери давом этаëтган зўравонликлар оқибатида, БМТ ҳисоб-китобича¸ камида 7500 нафар суриялик нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG