Линклар

Мисрда хорижий фаолларнинг суди қолдирилди


Мисрда бугунга белгиланган 43 нафар хорижий нодавлат ташкилотлари фаолларининг суди 10 апрелга қолдирилди.

43 фаол хорижий жамғармалардан молиявий ёрдам олганликда айбланмоқда.

Четдан ноқонуний маблағ олганликда айбланаётганларнинг 27 нафари хорижлик бўлиб, улар орасида 16 нафар АҚШ фуқароси ҳам бор.

Мисрдаги инсон ҳуқуқлари ва демократия ғояларини тарғиб қилувчи нодавлат ташкилотлар сиқувга олингани Қоҳира ва Вашингтон ўртасида муносабатларни совуқлаштирди.

Қўшма Штатлар мазкур холат Қоҳирага ҳар йили бериладиган бир ярим миллиард долларлик ёрдамларга таъсир қилиши ҳақида огоҳлантирганди.

Март ойи бошида Миср ҳукумати хорижий нодавлат ташкилотлари фаолларининг мамлакатдан чиқишларига қўйилган тақиқни олиб ташлади.
XS
SM
MD
LG