Линклар

Минглаб тошкентлик бир кун давомида светсиз қолди


Мутахассислар Ўзбекистонда электр билан таъминлаш тизими ҳаминқадар аҳволда эканини айтишади.

Мутахассислар Ўзбекистонда электр билан таъминлаш тизими ҳаминқадар аҳволда эканини айтишади.

8 мартга ўтар кечаси Тошкентнинг Қўйлиқ массивидаги бир нечта кварталда жойлашган уйлар электр қувватисиз қолди. Айтилишича, аҳоли пунктлари жойлашган массивларни электр қуввати билан таъминлайдиган станцияда рўй берган портлаш оқибатида аҳоли кечаси соат 3 дан кундузги соат 14 га қадар светсиз қолган. Бундан ташқари Тошкентнинг Учтепа туманидаги электр тақсимлаш станцияда рўй берган ҳалокат боис туман аҳолиси чоршанба куни электрсиз қолди.

Тошкентнинг Учтепа тумани ва Қўйлиқ массивидаги электр тақсимлаш станцияларида рўй берган авариялар оқибатида минглаб аҳоли бир кун давомида электр қувватисиз қолди.

Учтепа туманида (собиқ Акмал Икромов тумани) 7 март куни кун давомида элект қуввати бўлмади. Бу ҳақда учтепаликлар Озодлик радиосига маълум қилди.

Микрофонсиз гапиришга рози бўлмган суҳбатдошларимиздан бирининг айтишича, туманда жойлашган аҳоли пунктлари бир кун элект қувватисиз қолган.

“Кеча, яъни чоршанба куни кун давомида Учтепада умуман электр қуввати бўлмади. Ҳатто йўлларда светофорлар ишламай қолди. Бугун эрталаб уйларнинг кўпчилигига свет бериш тикланди. Лекин баъзи маҳаллалар ҳали ҳам светсиз”, дейди учтепалик йигит.

Унга кўра, Учтепага электр қуввати бошқа тумандаги электр линияларидан олинаётгани айтилмоқда.

Учтепалик яна бир суҳбатдошимизнинг айтишича, аҳоли пунктларида свет 7 март куни эрталаб соат 10 ларда ўчиб қолган бўлса, электр етказиш 8 март куни кундузи 13 лар атрофида тикланган. Бу суҳбатдошимизнинг айтишича, у туман электр тақсимлаш станциясига борганида, у ерда ўзига ўхшаган свет йўқлигидан шикоят қилиб келган 10 га яқин фуқаро турган бўлган.

Корхона ходимлари электр узилишига станцияда рўй берган авария сабаб бўлганини айтишди, дейди учтепалик суҳбатдошимиз.

“Кеча 10 ларда ўчириб қўйишди, бугун соат бирлар атрофида свет ёнди. Мен подстанцияга борганимда, авария бўлди дейишди. Айтишларича авария оқибатида бир неча киши жароҳат олибди”, дейди суҳбатдошимиз.

8 мартга ўтар кечаси соат 3 лар атрофида Тошкентнинг Қўйлиқ массивидаги бир неча кварталда жойлашган кўп қаватли уйларга хизмат қиладиган электр тақсимлаш станциясида ҳам портлаш рўй бергани айтилмоқда. Узметроном нашри тарқатган хабарда айтилишича, Қўйлиқнинг бирданига 7 та кварталидаги кўп қаватли турар жой уйларида электр қуввати узилган.

Хабарда шунингдек айтилишича, электр тақсимлаш станциясига яқинроқ жойлашган уйларда яшовчи фуқаролар ўтган тунда портлаш овозини эшитганларини айтган.

Оқибатда, дейилади хабарда, GM-Uzbekistan қўшма корхонасига қарашли мотор заводи ҳам электрсиз қолглан.

Бироқ Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган янги мотор заводи ишчиларидан бири Озодлик билан хос суҳбатда корхонада электр қуввати узилганига оид хабарни мутлақ инкор қилди.

“Бўлмаган гап. Бизнинг заводда ўзининг автоном электр тизими бор. Бундан ташқари фавқулодда ҳолларда корхонани электр билан узлуксиз таъминлаб турадиган махсус мослама ҳам бор”, деди GM Powertrain – Uzbekistan корхонаси ишчиси.

Қўйлиқдаги вазиятга оид сўнгги хабарга кўра, аҳоли пунктларига электр қуввати узатиш 8 март куни соат 14 лар атрофида тикланган.

Учтепа ва Қўйлиқдаги электр станцияларида кетма-кет рўй берган авариялар бир-бири билан боғлиқми йўқми ноаниқ қолмоқда.

Бироқ мутахассислар Ўзбекистондаги электр тақсимлаш станцияларидаги ускуналар ҳаддан ортиқ эскиргани боис нафақат вилоятлар, балки пойтахтни электр билан таъминлаш тизими ҳаминқадар аҳволда эканини айтишади.

Ўзбекистондаги энергетика соҳасини тадқиқот қилган, энергетик бўҳрон билан боғлиқ бир қатор мақолалар муаллифи Тошпўлат Йўлдошев "мен учун бу кутилмаган эмас, мен буни кутганман дейди.

Тошпўлат Йўлдошев билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG