Линклар

Баҳс майдони: Ўзбек аёли жамиятда қадрланяптими?

  • Садриддин Ашур

Ўзбек аёлини гулга қиёслаган сенатор шоирлар ва депутатлар бугун унинг мардикор аёлга айланиб қолгани ҳақида лом-мим дейишолмаяпти.

Ўзбек аёлини гулга қиёслаган сенатор шоирлар ва депутатлар бугун унинг мардикор аёлга айланиб қолгани ҳақида лом-мим дейишолмаяпти.

Қўқонлик маҳалла фаоли ва муҳожир ўқитувчи ўзбек аёлининг бугун ўзбек жамиятида тутган ўрни, қадри ва унинг муаммолари хусусида баҳслашади.

Ўзбекистонда 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами сифатида нишонланади.

Бир кун олдин “Туркистон” саройида шу муносабат билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. 7 март куни хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, иқтисодиёт, илм-фан, маданият ва санъат соҳаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар Тошкентдаги Бахтиёр она ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов одатдагидек Ўзбекистон хотин-қизларига табрик йўллади.

Бу табрикда Ислом Каримов ўзбекистонлик хотин-қизларга “ўзининг самимий туйғу ва истакларини” изҳор этар экан, хотин-қизларнинг ҳаётдаги ўрни ва нуфузини ошириш масаласига катта эътибор бериб келаётганини таъкидлади.

Президент мустақил тараққиёт йўлида оғир синов ва қийинчиликларга аёлларнинг меҳнаткашлик ва шукроналик, чидам ва сабр бардош билан юксак инсоний фазилатларни намойиш этгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон Президенти хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи ошиб бораётгани ҳақида гапирди.

Хўш, ҳақиқатан ҳам уларнинг ўрни ва нуфузи жамиятда ошиб боряптими? Хотин-қизлар бугун ўзбек жамиятида қанчалик қадрланяпти?

Ана шу мавзуда Озодликнинг “Баҳс майдони” эшиттиришида гап боради.

Баҳс майдони иштирокчилари қўқонлик маҳалла фаоли 54 ёшли Одинахон Қодирова ва Россиядаги меҳнат муҳожири, Тошкент вилоятидан бўлган собиқ ўқитувчи, 48 ёшли Гулчеҳра.

Одинахон Қодирова: Мана Қўқонда, Мустаҳкам оила йили бўлгани учун ҳам 8 мартда аёлларга Ҳамза театрида бепул концерт қўйиб берилди, кам таъминланган оила аёлларига совға-саломлар тарқатилди, спортчи қизларга президент совғалари улашилди, ветеран аёллар ишлаган ташкилотларига чақирилиб 50 минг сўмдан пул билан тақдирланди. Президентимиз ана шу лавозимларига ўтиргандан буён ҳамма эътиборларини аёллар ва ёшларга қаратмоқда. Тинчмиз, яшашимиз яхши.

Гулчеҳра: Мана мен икки йилдан буён Россияда фарзандларим билан биргаман. Бунга сабаб, ҳар бир аёлнинг ўзига яраша эҳтиёжи бор, моддий томондан. 25 йилдан бери ўқитувчилик қилардим, лекин мен Россияга келдим. Чунки, ўқитувчининг маоши еб-ичишдан ортмайди. Фарзандларни ўқитиш керак, уйли-жойли қилиш керак. Бунга биз ўқитувчиларнинг маоши етмайди. Агар аёлга ўзбек жамиятида етарли эътибор берилганда эди, биз бу ерда юрмаган бўлардик.

Одинахон Қодирова: Мен ҳам мактабда ҳамшира бўлиб ишлаганман. Мен ўқитувчилар оладиган маошни кўриб, нега мен ҳам ўқитувчи бўлмаган эканман, деб ҳавас қилардим. Бу аёллар эса кўпроқ пул топиш учун кетган. Мана қишлоқларда одамлар пенсияга ҳам тўй қилишяпти...

Гулчеҳра: Менинг маошим, агар эрим ҳам ўқитувчи бўлса фақат озиқ-овқатга етади. Болалар катта бўляпти, ўқитиш учун контрактга пул керакми, уларни уйлантириш учун пул керакми, биз ҳою-ҳавасга келганимиз йўқ, Ўзбекистондаги шароит шунга мажбур қиляпти...

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG