Линклар

Япония билан Ўзбекистон орасида дипломатик муносабатларнинг 20 йиллигига бағишлаб Тошкентда япон киноси ҳафталиги ўтказилади.

Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги ташкил қилаëтган бу ҳафталикда бешта япон филми намойиш қилинади.

Намойиш қилинадиган филмларда кунчиқар мамлакатининг оила қадриятлари акс этгани ҳақида Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёсихиса Курода матбуотга билдирди.

13 март куни намойиш қилиши режаланган филмда вулқон отилиши боис бутун бир орол аҳолисининг кўчиб кетгани ҳикоя қилинади.
XS
SM
MD
LG