Линклар

Етакчи давлатлар Эронни Парчин объектида текширув ўтказишга чақирди


Теҳрон яқинида жойлашган Парчин объекти.

Теҳрон яқинида жойлашган Парчин объекти.

Дунёнинг олти етакчи давлати Эронни Парчин ҳарбий объектини БМТ инспекторлари бориб кўришига рухсат беришга чақирди.

АҚШ, Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой эълон қилган қўшма баёнотда Теҳрон Парчин ҳарбий объектига халқаро кузатувчилар киришига рухсат бериш ҳақидаги ваъдасини бажариши лозимлиги айтилган.

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги ўз мутахассислари ядровий каллак моделининг портлашига ўхшаш синов ўтказилгани тахмин қилинаётган мазкур объектни кўздан кечиришни хоҳламоқда.

Агентлик раҳбари Юкия Амано пайшанба куни Вена шаҳрида Эрон Парчин базасига инспекторлар киришига расман рухсат бермаганини айтди.

Айни пайтда, Эроннинг Олий руҳонийси Оятулло Али Хоманаий АҚШ Президенти Барак Обаманинг Эроннинг ядровий дастурига оид бўҳронни ҳарбий куч эмас, дипломатик йўл билан ҳал қилиш лозимлиги тўғрисидаги баёнотини олқишлади.
XS
SM
MD
LG