Линклар

logo-print
Греция давлат заёмларининг катта қисмига эга бўлган хусусий кредиторлар қарзларнинг катта қисмидан воз кечишга бўлгани Грецияни ҳозирча дефолтдан қутқарди.

Греция Молия вазирлиги, мамлакат қонунларига мувофиқ, давлат заёмларига эга бўлган хусусий инвесторларнинг 83 фоиздан кўпи заём алмашиш келишувига рози бўлганини маълум қилди.

Греция ўзини банкротликдан қутқариши мумкин бўлган халқаро ҳамжамиятнинг 130 миллиард евролик навбатдаги ёрдамини олиши учун хусусий инвесторларнинг 75 фоизи Афинадан олган заёмлар бўйича қарзларнинг катта қисмидан воз кечиши керак эди.

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард ҳозирча евро ҳудудида янги бўҳрон рўй беришининг олди олинганини айтди.
XS
SM
MD
LG