Линклар

logo-print

Россия мухолифати 10 март куни Москвада намойиш ўтказади


“Сўл фронт” ҳаракати мувофиқлаштирувчиси С. Удалцов.

“Сўл фронт” ҳаракати мувофиқлаштирувчиси С. Удалцов.

“Ҳалол сайловлар учун” акцияси ташкилотчилари президентлик сайловида кузатувчилик қилган сиёсатчиларни 10 март куни Москвада ўтказиладиган митингда иштирок этишга таклиф қилди.

“Сўл фронт” ҳаракати мувофиқлаштирувчиси Сергей Удалцов митингда турли сиёсий кучлар фаолларига сўз берилишини айтди.

Удалцовга кўра, митинг “Ҳалол сайловлар учун”, “Адолатли ҳокимият” ва “Путин – бизнинг президент эмас” шиорлари остида ўтади.

Йиғилиш ўтказиладиган жойга 4 март кунги сайловда қонунлар бузилганини тасвирловчи сюжетлар намойиш қилиниши учун видеоэкранлар ўрнатиш режаланган.

Россия мухолифати етакчилари 10 март кунги намойишда келгуси норозилик акцияси қачон ўтказилишини эълон қилади.
XS
SM
MD
LG