Линклар

logo-print

Медведев Қатардаги Россия элчисини лавозимидан бўшатди


Россия Президенти Дмитирий Медведев.

Россия Президенти Дмитирий Медведев.

Россия Президенти Дмитирий Медведев Россиянинг Қатардаги элчисини лавозимидан бўшатди.

Хабарларга кўра, элчи Владимир Титоренко ноябр ойида Иорданиядан қайтаётган пайтда Доҳа халқаро аэропортида Қатар хавфсизлик ва божхона хизмати ходимлари ҳужумига учраган. Зўравонликка нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги воқеа юзасидан Қатарга расман норозилик билдириб, Титоренко касалхонада даволанганидан сўнг мамлакатни тарк этишини билдирган.

2004 йилда айирмачи Чеченистон президенти вазифасини бажараётган Зелимхон Яндарбиев Доҳада ўлдириб кетилганидан кейин Россия ва Қатар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган.

Россия хавфсизлик хизмати ходимлари экани тахмин қилинган икки шахс Қатарда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Кейинроқ улар Россияга экстрадиция қилинган.
XS
SM
MD
LG