Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:42

"Ўзбектуризм" раиси ҳибсга олинди...ми?


Бу ҳақда хабар тарқатган “Узметроном” Интернет газетасига кўра, компания раиси билан бирга унинг акаси ҳибсга олинганига икки ҳафта бўлган.

Рустам Мирзаевнинг ким томонидан ҳисбга олингани ва унга қандай айблар қўйилаётгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Озодлик бу хабарни текшириш учун “Ўзбектуризм” Миллий компанияси билан боғланди. Ўзини таништирмаган компания ходими Рустам Мирзаевнинг ҳибсга олинганини рад этди:

- Йўқ, йўқ, ҳали унақа нарса бўлгани йўқ. У киши шу ердалар, ишлаяптилар,- деди компания ходими.

Бироқ компания ходими бу хабарни қатъият билан рад этмади.

Озодлик “Ўзбектуризм”нинг Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси бўлимлари билан ҳам боғланиб, бу хабарни ўрганишга ҳаракат қилди. Бироқ, Озодлик билан суҳбатлашган ходимлар бу воқеадан хабари йўқлигини айтди.

Ўзбекистонда нашр этиладиган рангли журналлардан бири Рустам Мирзаевнинг ҳибсга олингани ҳақидаги норасмий хабарни эшитгандан сўнг унинг Ўзбекистондаги туризм муаммолари ва вазифалари ҳақида нашрга тайёрланган иккита мақоласидан унинг фамилияси шошилинч тарзда олиб ташлангани айтилмоқда.

Узметроном берган маълумотга кўра, Рустам Мирзаев Москва давлат университетини тугатган, ишбилармон тадбиркор. Иккита сайёҳлик компания эгаси. Рустам Мирзаев икки йил олдин “Ўзбектуризм” Миллий компанияси раиси этиб тайинланган эди.

У тарих фани доктори, минтақавий масалалар бўйича сиёсатшунос ҳам ҳисобланади. Халқаро муносабатлар ва туризм муаммолари бўйича Россия ва Ўзбекистонда нашр этилган бир қанча илмий китоблар муаллифи.

“Ўзбектуризм”нинг аввалги раиси Зоҳид Ҳакимов бундай икки йил олдин мансаб ваколатини ошириш ва мамлакатга катта миқдордаги иқтисодий зарар етказиш айби билан озодликдан маҳрум этилган эди.
XS
SM
MD
LG