Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:18

Бош вазир Қирғизистондаги энг қашшоқ одамми?


Қирғизистон президенти, Бош вазири ва парламент раиси 2011 йилда олган даромадлари ҳақида қирғиз жамоатчилигини хабардор қилдилар.


Қирғизистонда мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб давлат раҳбарлари ҳар йили олган даромадалари ҳақида солиқ декларацияси тўлдирадилар.

Бош вазир Ўмурбек Бабанов декларацияда хусусий машинаси ҳам йўқлигини кўрсатган.
Бош вазир Ўмурбек Бабанов декларацияда хусусий машинаси ҳам йўқлигини кўрсатган.
Жорий йилда эълон қилинган уч декларация таҳлили Қирғизистон давлат раҳбарларининг айрим фуқаролардан ҳам қашшоқроқ яшаётганини кўрсатди.

Агар Қирғизистон давлат раҳбарлари топширган декларацияларга ишонадиган бўлсак, Қирғизистондаги энг камбағал амалдор Бош вазир Ўмурбек Бабанов ҳисобланади. Бош вазир ўз декларациясида хусусий автомобили ҳам, хусусий уйи ҳам йўқлигини қайд этган. У Бош вазир сифатида 2011 йилда 18903 доллар иш ҳақи олибди. Бош вазирнинг қариндошлари эса 2011 йилда 25 минг доллар атрофида даромад топишган.

Бишкекда нашр этиладиган “Деньги и власть” газетаси муҳаррири Турат Акимов Бош вазир эълон қилган солиқ декларациясига ишонмаслигини айтади:

-Амалдорлардан фақат депутат Наримон Тулеевгина 100 миллион доллар пули борлигини билдирган. Қолганлар эса ўз бойликларини қариндош –уруғлари номига расмийлаштиришган. Масалан, Бабанов ўз декларациясида хатто уйи ҳам йўқлигини кўрсатган. Аммо айни пайтда унинг онаси 21 миллион долларлик мулкка эгалик қилади. Бизнинг амалдорлар ва бойлар ўз маблағларини чет ўлкаларда ёки оффшор ҳудудларда сақлашади, -деди Турат Акимов.

Парламент раиси Асилбек Жээнбеков ўтган йили 60 минг доллар даромад топганини ёзган.
Парламент раиси Асилбек Жээнбеков ўтган йили 60 минг доллар даромад топганини ёзган.
Қирғизистон парламенти раиси Асилбек Жээнбеков ҳам ўзини қашшоқ кўрсатишга ҳаракат қилган давлат амалдорларидан бири. У ўтган йили 60 минг доллар атрофида даромад олганини билдирган. Парламент раиси 50 минг долларга баҳоланган ҳаробагина кулбада яшар экан. Бишкекда 50 минг долларга Сталин ёки Хрушев даврида қурилган 3 хонали уй сотиб олиш мумкин.

Давлат раҳбарлари орасида президент Алмазбек Атамбаев декларацияда ўз даромдалари ҳақидаги маълумотларни беришга ҳалолроқ ёндошган. Президентнинг декларациясида Алмазбек Атамбаев 2011 йилда 4 минг доллар ойлик олганини, унинг қариндошлари 89 минг доллар даромад топишганини ёзган. Шунингдек, президент ўз декларациясида 5 миллион 100 минг долларлик мулки борлигини ҳам кўрсатган. Декларациядан маълум бўлишича, Қирғизистон президентнинг баҳоси 2 минг ва 4 минг доллар бўлган иккита эски шахсий машинаси ҳам бор.

Президент Атамбаевнинг мулки 5 миллион доллардан кўпроқ.
Президент Атамбаевнинг мулки 5 миллион доллардан кўпроқ.
- Президент ўз мол-мулки ҳақиқдаги маълумотларни очиқ-ойдин эълон қилди. Декларацияни шахсан ўз қўли билан тўлдирди. 2 минг ва 4 минг долларлик машиналарни эса у 2007 йилда сотиб олган. Миллионлаб доллар маблағи борлигини очиқ –ойдин кўрсатган одам иккита эски автомашинанинг ҳақиқий нархини яшираяпти, деб ўйлаш кулгули бўлар эди, -деди президеннинг матбуот котиби Қодир Тўктўгулов.

Қирғизистонда мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлабоқ давлат раҳбарлари ва амалдорлар ҳар йили олган даромадалари ҳақида декларация топширишлари анъанага айланган. Бироқ бу декларациялардаги маълумотларнинг нақадар ҳақиқатга яқин эканинин текшириш механизми қирғиз қонунчилигида белгиланмаган.
XS
SM
MD
LG