Линклар

logo-print
Жорий йил Ўзбекистонда жами 517 километрга тенг янги автомобил йўллари қурилади.

"Ўзавтойўл" ширкати расмийлари 9 март куни Тошкентда ўтказган матбуот анжуманида янги йўлнинг 165 километри цемент-бетон қопламали бўлишини билдирди.

Газета.уз ахборот агентлиги хабарига кўра, 2012 йилда "Ўзавтойўл" 204 километрлик автомобил йўлини капитал реконструкция қилиш ва 3 минг 500 километрлик йўлни таъмирдан чиқаришни режалаган.

Ўзбекистондаги барча автомобил йўллари узунлиги 184 минг километрни ташкил қилади.

Ундан 42 минг 654 километри катта автотрассалардан иборат. Миллий автомагистрал йўлларининг узунлиги 2 минг 755 километрни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG