Линклар

logo-print

Ўзбекистонда чегарани бузган 52 минг киши ушланди


Тожикистон, Сўғд вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудуди.

Тожикистон, Сўғд вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудуди.

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси 2011 йилда Ўзбекистон чегарасини бузган 52 минг шахс қўлга олинганини айтмоқда.

Қўмита матбуот хизматига асосланиб, Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўтган йили Ўзбекистондан Қозоғистонга 200 тоннадан ортиқ озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтишга боғлиқ 450 дан ортиқ ҳолатнинг олди олинган.

Ўзбекистон сарҳадчилари Тожикистон билан чегарада 200 тоннадан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, 35 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари, 80 тонна ёнилғи, 70 тонна минерал ўғит, 20 тонна металлнинг чегарадан ноқонуний олиб ўтиш уриниши билан боғлиқ 780та ҳолат тўхтатилган.

2011 йилда Ўзбекистон-Туркманистон чегарасида вазият қўшни республикаларга нисбатан тинч бўлган.

Ўзбекистон чегарачилари Туркманистонга кам миқдорда турли маҳсулотлар олиб ўтиш билан боғлиқ 230 та уринишнинг олди олинган.
XS
SM
MD
LG