Линклар

Қирғизистон расмийлари Акмат Бакиев қамоқдан қочгани масаласини муҳокама қилди


Акмат Бакиев, Бишкек, 2011 йил 12 январ.

Акмат Бакиев, Бишкек, 2011 йил 12 январ.

Қирғизистон Бош вазири Омурбек Бабанов Жазони ижро этиш давлат хизмати ва Миллий хавфсизлик қўмитаси расмийлари билан учрашди.

Мулоқот чоғида собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг укаси Акмат Бакиев қамоқдан қочиб кетгани билан боғлиқ масала муҳокама қилинди.

9 март кунги учрашувдан олдин Қирғизистон Бош прокуратураси Акмат Бакиевнинг қамоқдан қочгани юзасидан жиноий иш қўзғатган эди.

Ўпка шамоллашидан даволанаётган Акмат Бакиев 3 март куни касалхонага олиб борилган пайтда ғойиб бўлган.

2010 йил май ва июн ойларида хавфсизлик ходимларига тажовуз қилганлик ва оммавий тартибсизликлар уюштирганликда айбланган Акмат Бакиев 2011 йил август ойида етти ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG