Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:28

Олкотт: Ўзбекистон диний радикал гуруҳлар нишонида


Марта Брилл Олкотт хоним Олмаотада чиқиш қилмоқда.
Марта Брилл Олкотт хоним Олмаотада чиқиш қилмоқда.

Америкалик таниқли таҳлилчи фикрича¸ глобал жиҳодий тармоқнинг бир бўлаги бўлган ўзбекистонлик исломий жанггарилар исталган пайт ҳужумга ўтишга шайдирлар.

Марказий Осиë бўйича етакчи АҚШ таҳлилчиларидан бири Марта Олкотт жорий ҳафта Қозоғистон ҳукумати томонидан Олмаотада ташкил этилган “Дин¸ жамият ва хавфсизлик” мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этди.

Конференция доирасида ўтказилган матбуот анжуманида Олкотт хоним¸ Марказий Осиëдаги диний экстремизм вазиятига оид ўз кузатишларини ўртоқлашди.

Марта Олкотт таҳлилчи сифатида кейинги 25 йиллик ҳаëтини асосан Ўзбекистон тарихини ўрганишга бағишлаган америкалик мутахассис. Таҳлилчи¸ араб ярим оролида туғилган исломнинг айнан Аму ва Сир ўртасидаги Моворауннаҳрда ўз жиддий ривожини топганини таъкидлашни хуш кўради. “Исломнинг қалби бўлган бу ҳудуд¸ айнан исломий фундаментализм ривожидаги муҳим минтақадир”¸ деди Олмаотада қилган чиқишида Олкотт хоним.

Ўзбекистондаги ислом¸ америкалик таҳлилчи назарида¸ бирда заифлашиб¸ бирда кучайиб¸ аммо ҳамиша сақланиб қоладиган жонли организмдир.

- Глобал омиллар ва уларнинг динга таъсири ҳақида гапирар эканмиз¸ Ўзбекистонда бу борада икки томонлама ҳаракат ҳамиша бўлганини айтиш жоиз.
Ўзбекистонда глобал ислом билан алоқадорлик ҳамиша бўлган. 19-аср бошида ўзбекистонликлар Туркия каби бошқа мусулмон давлатларида таҳсил олиш имконига эга бўлган ва қолган ислом дунëси билан доимо боғлиқ бўлган¸ дейди Марта Олкотт.

Айни кунларда¸ Ўзбекистондаги диний вазият ва радикализм тарихига бағишланган янги китобини нашрга ҳозирлаш билан машғуллигини айтган Олкотт хоним фикрича¸ бу радикализм минтақанинг бошқа республикалари¸ хусусан¸ яқинларгача исломий фундементализмдан узоқ кўрилган Қозоғистонга ҳам ëйилмоқда.

- Менимча¸ асосий нишони қилиб Ўзбекистонни танлаган жиҳодий ҳаракатлар сафида бугун қозоқлар ҳам бор. Балки хато қилаëтгандирман¸ аммо билишимча¸ исломий-жиҳодий гуруҳлар асосан Ўзбекистонга қарши ҳаракат қилишни ўзига мақсад қилган.

Агар буюртмачи топилса¸ улар ҳужумларни уюштирувчи ëлланма куч сифатида ҳаракат қилишга тайëр. Зотан бу кучлар ўзларини глобал жиҳодий ҳаракатнинг бир бўлаги деб биладилар. Менимча¸ бундай таҳдидга полиция кучларини кўпайтириш орқали жавоб бериш тўғри бўлади¸ деди Олмаотада ўтказилган матбуот анжуманида америкалик таҳлилчи.
XS
SM
MD
LG