Линклар

"Эркин микрофонга қўнғироқ қилган бахмаллик (Жиззах вилояти) тадбиркор Очил Мирзаев бу гапни ўқитувчи укаси олган 560 минг сўмлик маошга таяниб айтди.


Лекин тингловчимиз укаси шунча пулни олиш учун ҳафтасига неча соат дарс ўтишини билмайди.

Очил аканинг фикрича, ўзбек аёлларининг, хусусан ўқитувчи аёлларнинг Россияга иш излаб бриши учун Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сабаблар қолмаган.

Очил Мирзаевни “Эркин микрофон”га қўнғироқ қилишга, ўзининг айтишича, 8 март кунги дастуримиздан жой олган бир баҳс мажбур қилган.

- Мен Мирзаев Очил. Жиззах вилояти Бахмал туманида тадбиркор бўлиб ишлайман. Кеча Озодлик радиосида бир ўқитувчи аëл билан, бу илгари ишлаган экан, ҳозир болалари билан Москвада ишлаяпти экан, кейин водийдан бир аëл чиқиб гапирди Мадина опа. Мен шу иккаласининг гапидан бир нарсани тушундимки, бугунги кунда бизнинг ўзбек аëллари ҳақиқатан тарбияли, фаросатли, ҳар бир ишни ўз ўрнига қўйиш учун қандайдир илмга муҳтож бўлиб тургандай менинг хаëлимда. Уларга битта нарса етишмаяпти. Мақол борку “Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин”. Иккинчиси, ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.




“Россиядан жўнатган пулларимизни Ўзбекистонда ўз вақтида олишолмаяпти”

Бундай арзлар кейинги ойларда одатга айланиб қолди, дейиш мумкин.

Шундай бўлса-да, яна бир арзни – Москвада ишлаётган андижонлик Шоҳида исмли аёлнинг арзини эшиттириб қўйишни лозим, деб топдик.

Балки, шу гал Ўзбекистондаги банклар бироз инсофга келар.

- Москвада ишлаймиз. Исмим Шоҳида. Пул жўнатганимизда жиндай қийинчилик бўлаяпти январ ойидан бу ëғига. 7-8-10 кун оралиғида берилаяпти.

Озодлик: Охирги марта қачон ва қайси усул билан жўнатган эдингиз?

- Мен ҳар доим “Золотой корона” орқали жўнатаман. Охиорги марта 6 март куни жўнатганман.

Озодлик: Олишдими олишмадими?

- Бугун олишибди.

Озодлик: Олишган бўлса, нимаси ëмон? Менимча, орада бир кун байрам бўлди.

- Мана шу сафар эрта олинди. Қолган кунлари ҳам мен сизларга жуда кўп телефон қилдим. Сўм беради деган гапни эшитиб, биз бу ëқдан пул жўнатиб қўйганмиз, у ëқда сўм беради деган гап чиқди. Ўтган сафар бир ҳафта оралиғида олди.

Озодлик: Пулингизни етказиб берамиз деган ширкат сизга “бир кунда олади” деб ваъда берадими?

- Бир соатда олса бўлади, дейди. Ҳар доим шунақа деб айтади.

Озодлик: Сўнгги бир-икки ой ичида шунақа бўлаяпти экан. Ширкатга бориб “вақтида олишолмаяпти” деб айтдингларми?

- Мен телефон қилдим. Улар айтадики, ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG