Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:44

Salamworld.com Интернет тармоғи дунё мусулмонларини жалб қилмоқчи


"Salamworld.com" сайти логоси.
"Salamworld.com" сайти логоси.

Жорий йил августида Salamworld.com ижтимоий Интернет тармоғи ишга тушиши кутилмоқда. Facebook ёки бошқа ижтимоий тармоқлардан фарқли ўлароқ Salamworld маъмурлари ўз муштарийларига фақат Исломий “ҳалол” мавзуларни тақдим этишини айтмоқда.

Salamworld.com ижтимоий тармоғи муштарийларга Исломий кутубхонадан фойдаланиш, Исломий уламолар маърузалари билан танишиш, “Мусулмонлар учун мусулмонлар” яратган видео ўйинлар ва бошқа хизматлар кўрсатишни режалаган.

Дастлаб Москва шаҳридаги Исломий маданий марказ ва Миср пойтахти Қоҳирада ўз идорасини очган Salamworld ҳозирда Туркиянинг Истанбул шаҳарида ҳам янги ваколатхонасига эга.

Salamworld.com уч йил ичида 30 миллион мусулмонни ўз тармоғига жалб қилиш ниятида.

Бироқ айрим мусулмонлар Salamworld.com нинг Москва ва бошқа МДҲ республикалари ҳукуматлари билан алоқаси бўлиши мумкинлигидан хавотрида.

Бу лойиҳани амалга ошириш учун “Қозоғистондаги хусусий бизнесменлар” маблағ бергани ва уларнинг исмлари кейинроқ эълон қилиниши ваъда қилинганига қарамай, мусулмонлар Salamworld ни ташкил қилиш учун керак бўлган бошланғич 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ким томонидан берилганини билишни хоҳламоқда.

Нурий Вали хориждаги афғонистонликларга мўлжалланган “Afghan German Online” интернет сайти раҳбари. Унга кўра, афғонистонликлар Исломий деб аталаётганига қарамасдан, Москва билан боғлиқ лойиҳаларга ишонмайди.

- Мусулмон ва афғонистонлик сифатида мен буни Исломга ҳеч қандай фойдаси йўқ фитна деб биламан. Аксинча, бу Исломга зарар келтиради. Йиллар давомида маълум бўлган усуллардан фойдаланиб улар Ислом ва унинг обрўъсига путур етказишни хоҳлайди,- дейди Нурий Вали.

Salamworld маъмурлари мусулмонлар шубҳаларига сабаб бўлмоқда. Ширкат Бош директори Абдул Воҳид Ниёзов Кремлга алоқадор бўлган Россия Муфтийлар Кенгашига қарашли Москвадаги Исломий маданий марказ раҳбари.

Миллати татар бўлган Ниёзовнинг Россия ҳукумати билан алоқаси бор, 1999 йилда президент Владимир Путиннинг Единая Россия партиясидан Давлат думасига депутат этиб сайланган.

Сўнгги йилларда у дунёдаги мусулмон етакчилари билан мулоқот ўрнатишга уриниб келмоқда. Шимолий Африка, Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа давлатларига сафар қилган Абдул Воҳид Ниёзов Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда Индонезиядаги энг йирик мусулмон ташкилоти Наҳдлатул Уламо ташкилоти раҳбари Саид Оқил Сирожнинг дастагига эришди.

Ниёзовнинг ўринбосари Йавуз Салим Курт Озодлик билан суҳбатда Salamworld сиёсатдан ҳоли, ҳукуматга алоқаси бўлмаган ширкат эканини таъкидлади.

- Бизнинг сиёсатга алоқамиз йўқ ва сиёсатга аралашмаймиз. Биз бирор томон тарафдори эмасмиз. Биз бетарафмиз. Ҳар бир одам ўз фикрини эркин ифода қилиши мумкин. Аммо Salamworld ҳеч қандай сиёсий муҳокамага аралашмайди. Биз фойдаланувчиларга фақат хизмат кўрсатамиз. Уларда сиёсий ғоялар бўлиши мумкин. Улар буни эркин ифода этишлари мумкин. Биз маълум меъзонлар белгилаймиз. Зўравонликлар тарғиб қилинмайди. Терроризм билан боғлиқ баёнотлар, инсоният ва инсон ҳуқуқларига зид баёнотлар бўлмайди,- деди Салим Курт.

Salamworld нинг вице президенти Аҳмед Азимов олий ўқув юритда ўқиш учун 1998 йилда Доғистондан Санкт Петербургга келган. Ўқишни тугатганидан сўнг Москвага кўчиб борган. Ҳозирда у Москва шаҳар ҳукуматининг Миллатлар ишлари бўйича кенгаши раиси ўринбосари бўлиб ишлайди. Айни пайтда, Азимов Россия Муфтийлар кенгашининг экспертлар қўмитаси мувофиқлаштирувчиси ҳамдир.

Salamworld нинг бошқарувчилар кенгаши аъзоси, Озарбайжон фуқароси Элчин Асқаров ҳам ҳукуматга алоқадор шахс. Ўтган йилга қадар Асқаров Бокудаги Диний ташкилотлар билан ишлаш Давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлган. Мазкур ташкилот Озарбайжонда динни назорат қилади.

Лондондаги Иқтисодиёт университети тадқиқотчиси ва Privacy International тадқиқот маркази директори Саймон Дэвис миллий хавфсизлик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳукумат одамларининг технология компанияларига кириб олишига кўплаб мисоллар борлигини айтади.

Бироқ Salamworld нинг матбуот котиби Салим Курт дунёда Исломий маҳсулотларга эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда исми ошкор этилмаган инвесторларнинг Salamworld ижтимоий тармоғини очишдан фақат тижорий мақсадлар кўзланганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG