Линклар

Афғонистонда ЎИҲ етакчилари қўлга олинди


ЎИҲ нинг Қундуз вилоятидаги жанггарилари.

ЎИҲ нинг Қундуз вилоятидаги жанггарилари.

Афғонистондаги Халқаро кучлар ва Афғонистон ҳарбийлари пайшанба куни ўтказилган қўшма амалиёт давомида Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг икки етакчиси қўлга олинди.

Халқаро кучлар эълон қилган баёнотда Бадахшон вилоятининг Файзобод туманида ўтказилган амалиёт пайтида яраланган шахс асир олингани ва унга тиббий ёрдам кўрсатилгани билдирилган.

Баёнотга кўра, яраланган шахс Бадахшон ва Қундуз вилоятларида Афғонистон ҳукумати расмийларига қилинган худкуш ҳужумлар учун масъул бўлган.

Қўлга олинган икинчи шахс бомба ясаш билан шуғулланган. У ҳам афғон расмийларига худкуш ҳужумлар амалга оширишни режалашда ёрдам берган.

Халқаро ва Афғонистон кучлари ўтказган рейдда исёнчи эканликда гумон қилинган бир шахс, худкуш учун тайёрланган портловчи камзул, портловчи моддалар ва детонаторлар қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG