Линклар

Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида Владимир Путин 4 март кунги президент сайловида ғолиб чиққанига қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

Ҳукумат Москва марказидаги Новый Арбатда 50 минг кишилик намойиш ўтказишга рухсат берган.

“Ҳалол сайловлар учун” акцияси ташкилотчилари президентлик сайловида кузатувчилик қилган сиёсатчиларни 10 март куни Москвада ўтказиладиган митингда иштирок этишга таклиф қилган.

Хабарларга кўра, митинг бошланишидан олдин майдон атрофига тўсиқлар ўрнатилган ва полиция кучлари жойлаштирилган.

Россия мухолифати етакчилари 10 март кунги намойишда келгуси норозилик акцияси қачон ўтказилишини эълон қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG