Линклар

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 9 март куни Қирғизистон Бош вазири Омурбек Бабанов билан телефон орқали сўзлашди.

K-News ахборот агентлиги хабар қилишича, мулоқот чоғида Бабанов Мирзиёевга Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини айтган.

Қирғизистон Бош вазири икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида тузилган ҳукуматлараро комиссиянинг 2009 йилдан бери тўхтаб қолган ишини давом эттиришни таклиф қилган.

Бабанов Мирзиёев билан Ўзбекистондан Қирғизистон қишлоқ хўжалигига минерал ўғитлар етказиб бериш масаласини ҳам муҳокама қилган.
XS
SM
MD
LG