Линклар

Афғонистон ТИ вазири Қатарга боради


Афғонистон Ташқи ишлар вазири Залмай Расул.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири Залмай Расул.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири Залмай Расул Қатарга сафар қилади.

Ташрифдан мақсад Толибон ҳаракати билан ярашиш масаласини Қатар расмийлари билан муҳокама қилишдан иборат.

Вазирлик матбуот котиби Жанан Мусазай Ташқи ишлар вазири 10 кун ичида Қатарга боришини билдирди.

Январ ойида Толибон ҳаракати Қатарда ўзининг сиёсий ваколатхонасини очишини эълон қилиб, ҳаракат тинчлик музокаралари олиб бориши мумкинлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG