Линклар

Мисрда президентлик сайловолди кампанияси бошланди


Парламент сайловида овоз берган мисрлик аёл, Гиза, 2012 йил, декабр.

Парламент сайловида овоз берган мисрлик аёл, Гиза, 2012 йил, декабр.

Мисрда 23 – 24 май кунлари ўтказиладиган президент сайловида иштирок этадиган номзодларни рўйхатга олиш расман бошланди.

Бу президент Ҳусни Муборак ўтган йил февралида оммавий норозиликлар оқибатига ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакатда ўтказилаётган биринчи президент сайловидир.

Бир неча босқичда ўтказилган парламент сайловида Мисрдаги мўътадил ва радикал қарашдаги Исломий партиялар сайловчиларнинг энг кўп овозини олиб парламентдаги аксар ўринларни эгаллашга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG