Линклар

logo-print

БМТ-Араб Лигаси вакили Сурия президенти билан учрашди


БМТ-Араб Лигаси вакили Кофи Аннан.

БМТ-Араб Лигаси вакили Кофи Аннан.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад 10 март куни Дамашқда БМТ-Араб Лигаси вакили Кофи Аннан билан учрашди.

Мулоқот чоғида Сурия раҳбари ўз ҳукумати зўравонликни тўхтатиш учун “ҳар қандай ҳалол уриниш”га тайёр экани бироқ террорчилар муаммони ҳал қилишга тўсқинлик қилаётганини айтди.

Давлатга қарашли SANA ахборот агентлигига кўра, Ассад мамлакатда “террорчи қуролли гуруҳлар тартибсизлик ва беқарор вазият юзага келтирар экан” сиёсий диалогларда муваффақиятга эришиб бўлмаслигини айтган.

Айни пайтда, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қоҳирада Араб Лигасидаги ҳамкасблари билан Сурия масаласини муҳокама қилди.

Сўзлашувдан кейин Лавров Сурия бўйича якдил фикрга келинганини айтди.
XS
SM
MD
LG