Линклар

БМТ ва Араб лигаси номидан Суриядаги низоларни бартараф этишда элчилик қилаётган Кофи Аннан тинчлик музокаралари мақсадида Дамашққа бошлаган икки кунлик сафарини давом эттирмоқда.

У Сурия президенти Башар ал-Ассад билан иккинчи давра музокараларни ўтказишни режалаган.

Биринчи давра музокаралар чоғида Ассад мамлакатда "бир гуруҳ қуролли террорчилар" ҳаракатланар экан ҳар қандай сиёсий мулоқотга рози эмаслигини айтган.

Кофи Аннан музокаралар натижасида ўт очишни тўхтатиш ва инсонпарвар ташкилотларнинг мамлакатга ёрдам етказиш йўлларини очишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG