Линклар

Японияда 19 минг одамни ҳаётдан олиб кетган даҳшатли цунами ва ер қимирлашининг бир йиллиги хотирланмоқда.

Маҳаллий вақт билан роппа роса соат 14дан 46 дақиқа ўтганда мамлакат бўйлаб бир дақиқалик сукут эълон қилинди. Бир йил муқаддам худди шундай вақтда кучли ер қимирлаши содир бўлган эди.

Токиода ўтган маросимда давлат раҳбарлари, жумладан, император Акиҳито ва Бош вазир Йосиҳико Нода ҳам иштирок этди.

Фалокат қурбонлари Япониянинг бошқа шаҳарларида ҳам хотирланмоқда.

Ўтган йилнинг 11 мартида содир бўлган табиий офат натижасида "Фукусима-Дайичи" атом электр станциясида ҳам катта фалокат рўй берган ва натижада радиация оқими атрофга сизиши натижасида бу ҳудуддан юз минглаб аҳоли кўчирилган эди.

Бу фалокат оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳануз давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG