Линклар

Қозоғистонда Жанаўзендаги нефт ширкати касаба уюшмаси юристи озодликка чиқарилди.

Юрист Наталя Соколова ижтимоий низо қўзғаш ва митинглар уюштириш тартибини бузишда айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Интерфакс агентлиги хабарига кўра, куни кеча Қозоғистон Олий суди қамоқ жазосини шартли жазога алмаштирган.

Соколовага нисбатан қарши жиноят иши у ишлаб турган нефт ширкати ишчилари томонидан иш ташлаш бошланганидан сўнг қўзғатилган эди.

Ўтган йили май ойида бу ширкат ишчиларининг иш ташлаши натижасида декабрга келиб Жанаўзен шаҳрида катта тартибсизликлар келиб чиққан ва натижада, полиция билан тўқнашувлар содир бўлган эди.

Норозиликларнинг полиция томонидан куч билан бостирилиши натижасида 15 киши ўлган, юздан ортиғи жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG