Линклар

Сурия ҳукумат қўшинлари Идлиб вилоятидаги ҳарбий ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларидан олинган маълумотга кўра, махсус кучлар ва армия қўшинлари вилоятдаги Жиср ал-Шуғур шаҳридаги аҳоли пунктларини яна ишғол қилган.

Ишғол чоғида аҳоли уйларида тинтув ўтказилган ва фаоллар ҳибсга олинган.

Шанба куни эса бу вилоятда 60га яқин сиёсий фаол аҳоли вакиллари ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Айни кезда БМТ ва Араб лигаси номидан Суриядаги низоларни бартараф этишда элчилик қилаётган Кофи Аннан тинчлик музокаралари мақсадида Дамашққа бошлаган икки кунлик сафарини давом эттирмоқда.

Кофи Аннан музокаралар натижасида ўт очишни тўхтатиш ва инсонпарвар ташкилотларнинг мамлакатга ёрдам етказиш йўлларини очишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG