Линклар

logo-print
БМТ ва Араб лигаси номидан Суриядаги низоларни бартараф этишда элчилик қилаётган Кофи Аннан президент Башар ал-Ассад билан иккинчи давра музокараларни ўтказди.

Матбуотга берган интервюсида Аннан Сурия раҳбари билан сўзлашувлардан сўнг нисбатан оптимистик хулосаларга келгани, аммо мақсадга эришиш оғир бўлишини айтди.

- Албатта, бу оғир бўлади. Аммо, биз умид қилишимиз керак, - деди Дамашқда журналистларга сўзлаган Кофи Аннан.

Айни пайтда Сурия ҳукумат кучлари ўз ҳарбий ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, якшанба куни улар Идлиб шаҳрига яна юриш қилган.
XS
SM
MD
LG