Линклар

logo-print
АҚШнинг учувчисиз парвоз қиладиган учқичи Яманнинг тоғли ҳудудида амалга оширган ҳужум оқибатида Ал-Қоиданинг 18 жанггариси йўқ қилинди.

Ўз исми ошкор этилмаслигини сўраган Яман ҳарбийларига кўра, ҳаво ҳужуми Ал-Қоида назоратида бўлган Яман жанубидаги Абиан вилоятининг Жаар шаҳри яқинидаги тоғли минтақада амалга оширилган.

Гувоҳлар айтганига асосланиб Франс пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ ва Яман ҳарбийлари 9 – 10 март кунлари Абиан ва Ал-Байда вилоятларида амалга оширган ҳужумлар натижасида Ал-Қоиданинг 33 жанггариси йўқ қилинган.

Ансал Ал-Шариа жанггари гуруҳи Интернет сайтида ҳужум уюштирилгани ва жанггарилар ҳалок бўлганини тасдиқлади.

АҚШ расмийлари Яман жанубидаги воқеаларни шарҳламади.
XS
SM
MD
LG