Линклар

Россиянинг Воронеж вилоятидаги корхоналарнинг бирида расмий рухсатсиз ишлаётган 30 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Буни РФ Ички ишлар вазирлиги Воронеж вилояти Бош бошқармаси матбуот хизмати 11 март куни маълум қилди.

Регнум ахборот агентлигига кўра, 30 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳаммаси маъмурий жазога тортилган.

Ҳозирда полиция Россия Федерацияси ҳудудида хориж фуқароларини ишга ёллаш тартибини бузганларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2012 йилда Воронеж вилоятида 6 минг 659 нафар хорижлик ишчига эҳтиёж борлиги расман эълон қилинган.

Бу 2011 йилги квотага нисбатан икки фоизга, 2010 йилги эҳтиёжга нисбатан тўққиз фоизга кам.
XS
SM
MD
LG