Линклар

БМТ-Араб Лигаси вакили Суриядан жўнаб кетди


БМТ-Араб Лигаси вакили К.Аннан (ч) ва Сурия Президенти Б.Ал-Ассад, Дамашқ, 2012 йил 10 март.

БМТ-Араб Лигаси вакили К.Аннан (ч) ва Сурия Президенти Б.Ал-Ассад, Дамашқ, 2012 йил 10 март.

БМТ-Араб Лигаси вакили Кофи Аннан Сурияда зўравонликларни тўхтатиш ҳақида келишувга эришмай Дамашқдан жўнаб кетди.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад билан икки кун музокара олиб борган Аннан ҳукумат кучлари томонидан амалга оширилаётган репрессив чораларни тўхтатиш учун “конкрет таклифлар” тақдим қилганини айтди.

- Ҳа, муаммога ечим топиш қийин бўлади. Аммо биз умид қиламиз. Мен умидворман ва бунинг сабаблари бор. Биринчидан, мен Сурияда қисқа муддат бўлдим. Мен билан сўзлашган ҳар бир суриялик тинчлик ўрнатилиши ва зўравонлик тўхтатилиши тарафдори эканини айтди. Сурияликлар тинч ҳаётга қайтишни хоҳлайди, - деди Кофи Аннан.

Шанба куни президаент Ассад Аннан билан сўзлашув чоғида “қуролли террорчи гуруҳлар” фаол экан ҳар қандай сиёсий диалог олиб боришни рад қилди.

Айни пайтда, Сурия ҳукумати кучларининг якшанба куни Идлиб вилояти ва бошқа минтақаларда ўтказган амалиётлари давомида ўнлаб одам нобуд бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG