Линклар

logo-print
Франция Президенти Николя Саркози эркин саëҳат қилиш имконини берувчи Шенген ҳудудига аъзо давлатлар ноқонуний миграцияга қарши чоралар кўришда муваффақиятга эришмаса, ўз мамлакати Шенген ҳудудидан чиқишига таҳдид қилди.

Якшанба куни Парижда президентлик сайловолди кампанияси чоғида сўзлаган Саркози Европада миграция назорати тизими кескин ислоҳ қилиниши кераклигини баён қилди.

Акс ҳолда, агар президент этиб қайта сайланса, у Франциянинг Шенген ҳудудига аъзолигини тўхтатишга тайёр.

Ундан олдин Саркози Францияда иммиграцияни икки баробарга камайтиришни ваъда қилган эди.

Францияда президент сайлови 22 апрел куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG