Линклар

Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси жанжалга тортилди


Armenia - ID cards of new members of the ruling Republican Party of Armenia, undated

Armenia - ID cards of new members of the ruling Republican Party of Armenia, undated

Москва шаҳар Тергов қўмитаси томонидан Ўзбекистон элчихонасига қарашли автомобил ҳайдовчисининг 16 ёшли ўғлига нисбатан фирибгарлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Вояга етмаган асли москвалик бу йигит қўшнисининг 17 ёшли ўғлига 250 минг рубл эвазига Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимининг ҳақиқий гувоҳномасини "тўғрилаб беришни" ваъда қилган. Гумонланувчи бу гувоҳнома Москва полицияси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан “мулоқот қилишда” ёрдам бериши мумкинлигини айтган. У, шунингдек, Ўзбекистон Хавфсизлик хизмати ҳужжати билан алданган аёлнинг ўғли ҳарбий хизматга чақирилмаслигига ҳам ишонтирган.

16 ёшли ўсмир жабрдийда аёлга отаси Ўзбекистон элчихонасида катта лавозимда ишлаши ва бу ҳужжатни расмийлаштиришда ёрдам кўрсатишини айтган. Сўралган пулни берган 33 ёшли бу аёл ваъда қилиган МХХ ходими гувоҳномаси тайёр бўлишини бир йил давомида кутган, бироқ алданганини тушуниб полиция бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

Бир неча соатдан кейин оператив ходимлар Широкая кўчасида бу шахсни қўлга олган. У ҳақиқатан москвалик экани, отаси Ўзбекистон элчихонасида оддий ҳайдовчи бўлиб ишлаши аниқланган.

Полициянинг хабар қилишича, бу йигитча Ўзбекистон элчихонаси жойлашган манзилга яқин бўлган Большая Полянка кўчасида ота-онаси билан яшаб келган. Ўтказилган тинтув давомида элчихона ҳайдовчисининг уйида фирибгарлик билан олинган пул ва жабрланувчи аёлнинг ўғлига тегишли фотосурат мусодара қилинган.

Айбланувчи тилхат асосида тергов тугагунига қадар озодликка чиқариб юборилди.

Россиядаги Ўзбекистон элчихонасидан мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ олиб бўлмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG