Линклар

Германия канцлери Ангела Меркел бугун олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Афғонистонга келди.

Сўнгги бор Афғонистондаги немис ҳарбийларини 2010 йилда бориб кўрган Меркел Мозори-Шариф ва Қундузда жойлашган Германия ҳарбийлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Ҳозирда Афғонистонда Германиянинг 4800 га яқин ҳарбийси жойлашган ва 2013 йилдан бошлаб уларнинг бир қисмини олиб чиқишни режаламоқда.

Айни пайтда¸ Мозир-Шарифдаги немис ҳарбийлари билан учрашувда НАТО қўшинларини 2014 йил охирига қадар олиб чиқиш режасининг узил-кесил ҳал қилинмаганини таъкидлади.

Мозори-Шарифдаги немис ҳарбийлари билан учрашувда Берлин раҳбари 2014 йил охирига қадар НАТО қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш режаси ҳозирда савол остида қолганини билдирди:

- Афғонистон ҳукумати сиëсий яраш жараëнини илгари суриб келмоқда ва бу борада айрим прогрессга эришилди ҳам. Аммо ҳали-ҳануз бу жараëн халқаро қўшинларни Афғонистондан бутунлай олиб чиқиш даражасига етгани йўқ. Шу боис биз 2013 йил ëки 2014 йилгача Афғонистондаги қўшинларни олиб чиқишни эплаймиз¸ дея олмаймиз¸ деди Германия канцлери.
XS
SM
MD
LG