Линклар

logo-print
АҚШ аскари Қандаҳорда 16 нафар афғонистонликни отиб ўлдиргани муносабати билан Афғонистондаги НАТО қўшинлари жангавор ҳозирлик ҳолатига келтирилди.

Мазкур қотиллик юзасидан президент Ҳамид Карзайга сим қоққан АҚШ президенти Барак Обама якшанба куни рўй берган бу воқеа учун масъулларнинг барчаси жазоланишини ваъда қилди.

Афғон парламенти АҚШдан асосан болалар ва аëлларни ўлдирган қотилни жамоатчилик олдида суд қилишни талаб қилди.

АҚШ аскарларини “руҳий касал” деб атаган Толибон ҳаракати бу қотиллик учун ўч олажагидан таҳдид қилди.

Шу муносабат билан Афғонистондаги АҚШ элчихонаси барча америкаликларни эҳтимолий қасос ҳужумларидан огоҳликка чақирди.

Мазкур қотиллик Кобул ва Вашингтон расмийлари 2014 йилда НАТО жангавор қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганидан сўнг қоладиган АҚШ ҳарбийлари мақомини белгиловчи стратегик келишув устидаги музокаралар якунига етиб қолганда рўй берди.

Афғон депутатлари Америка аскарининг қуролсиз афғонларни ўлдириши бу музокараларга таъсир қилажагини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG