Линклар

logo-print
АҚШнинг самолëтсозлик соҳасидаги етакчи Boeing ширкати Ўзбекистон ҳаво йўллари билан ҳамкорликда Тошкентдаги касалхоналарга 3150 килограмдан ошиқ дори-дармон етказиб берди.

Project Hope дастури доирасида етказилган бу дори-дармонлар¸ гуманитар ëрдами еткизувчилар режасига кўра¸ муҳтожларга бепул тарқатилиши лозим. Аммо Ўзбекистондаги расмий соғлиқни сақлаш тизимлари билан бирга ишлайдиган бу дастур доирасида келтирилган дориларнинг айнан муҳтожларга тарқатилишини назорат қилишда шаффофлик йўқлиги айтилади.

АҚШнинг Boeing ширкати бундан аввал ҳам Ўзбекистонга гуманитар ëрдамлар етказиш билан бир неча бор шуғулланган. Хусусан¸ жорий йилнинг феврал ойида ширкат Тошкентдаги халқаро кутубхонага 2 тоннадан ортиқ китоб ва ўқув қуроллари етказиб берган эди.

Айни пайтда¸ жорий йилда Boeing Ўзбекистон ҳаво йўлларига буюртма берилган 767-300ERs русумидаги тўрт учқичнинг иккитасини етказиб берди.
XS
SM
MD
LG