Линклар

logo-print

"Ўзбеккўмир" раиси ишдан ҳайдалди


Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон 1,9 миллиард тоннага тенг кўмир заҳираларига эга.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон 1,9 миллиард тоннага тенг кўмир заҳираларига эга.

"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти Бош директори Ҳамроқул Хурсановнинг 9 март куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ лавозимидан бўшатилгани айтилмоқда.

56 яшар Ҳамроқул Хурсановнинг ишдан четлатилиши хизмат фаолияти даврида кўлаб хатоларга йўл қўйгани ҳамда қимматбаҳо хомашё бўлган кўмир саноатини ривожлантириш йўлида жонбозлик кўрсата олмагани билан изоҳланмоқда.

Акциядорлик жамияти ходимаси Хурсановнинг кейинги тақдири борасида ҳеч нима айтa олмаслигини билдирди.

Асли сурхондарёлик Ҳамроқул Хурсанов "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятига 2007 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган.

Мустақил манбаларга кўра, мамлакат бош кўмирчисининг истеъфоси сабаблари бу йилги қишнинг қаттиқ келиши ва бевосита энергетик ресурслар тақчиллиги билан боғлиқдир. Айни кунларда жойларда ташкил этилётган кўмир базаларини хомашё билан таъминлашдаги узилишлар ҳам "Ўзбеккўмир"даги ташкилий ислоҳотга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирда "Ўзбеккўмир" корхонасида Бош муҳандис бўлиб ишлаб келаётган Юрий Кривенко вақтинчалик раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Ташкилотнинг ўз исмини айтмасликни маъқул кўрган ходимига кўра, Днепропетровск тоғ-кон институтини битирган Кривенко ўз иш фаолиятини Ангрен кўмир конида бошлаб, барча оралиқ мансаб инстанцияларини босиб ўтган. 55 ёшли Кривенко “Кўмир конларининг очиқ ҳавода ишлаб чиқариш комплекс механизацияси ва технологияси” бўйича илмий даражага эга.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон 1,9 миллиард тоннага тенг кўмир заҳираларига эга. Прогноз ресурслари эса 5,7 миллиард тоннани ташкил этади. Кўмир заҳиралари Тошкент, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида тўпланган. Кўмир истеъмолининг 85 фоиздан ортиғини электр энергияси ишлаб чиқариш соҳаси ташкил этади.

Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш билан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи тўрт корхона - “Ангрен кўмир кони”, “Апартак”, “Шарғункўмир” ҳамда “Еросиёгаз” корхоналари шуғулланади.

“Озодлик” манбаларига кўра, оддий кўмирнинг бир килограмми чакана нархи Ўзбекистон бозорларида 70 сўмдан 90 сўмгача. Биржадаги нархи эса 50 сўм (тоннаси) атрофида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG