Линклар

Яхши бўлиши учун бирлик бўлиши керак

  • Абдулла Искандар

Наманганлик тингловчимиз ҳамюртлари ўзга юртларда қийналиб юргандан кўра, ватанида ўзгаришлар ясашга бел боғлаши лозим, деган фикрни илгари суради.

Наманганлик тингловчимиз ҳамюртлари ўзга юртларда қийналиб юргандан кўра, ватанида ўзгаришлар ясашга бел боғлаши лозим, деган фикрни илгари суради.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиз ўзбек ёшлари вакиллари. Улар Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар бўлиши учун ёшлар фаолроқ бўлиши керак, деган фикрда.

Раҳбарлар ойлигини камайтириш керак

деб фикр билдирди Намангандан қўнғироқ қилиб, жамиятда ўзгаришлар лозимлигидан гапирган 25 яшар ишсиз йигит.

- Биз Наманган районидан акахон. Бирор ўзгариш бўлмаяптида шунча пайтдан бери. Озодлик радиосини анча йилдан бери тинглаб келаман. Бирорта ўзгариш бўлмадида.

Озодлик: Қанақа ўзгариш хоҳлайсиз?

- Одамлар чет элга чиқиб қийинчиликлар билан, машаққат билан хор-зор бўлиб кетаяптида. Биз ўзимиз ҳам Россияга чиқиб ишлаб турамиз. Бирор ўзгариш бўлмаяптида. Халқ бугунги кунда ватанидан узоқда бўлиб, хор-зор бўлиб юриб, кимларнинг ишини қилиб, кимларнинг калтагини еб хор-зор бўлаяптида. Яхши бўлиш учун нима қилиш керак, деган нарсага бошим қотиб қолдида.

Озодлик: Нима қилиш керак деб ўйлайсиз?

- Яхши бўлиши учун бирлик бўлиши керак. Бой ҳам, камбағал ҳам ҳамма бир-бирини бир хил кўриб, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиб ëрдам бериши керакда. Бизда катта-катта лавозимли, амалдорли одамлар катта-катта ойлик олади. Арзимаган фуқаролар арзимаган 70-80 минг қоровул ойлик олади. Катта лавозимдагиларга ойликни озайтириб, қийинчиликдан ўтаëтган инсонларнинг қадри юқорига чиқиши ривожланмадида, дейди наманганлик 25 яшар ишсиз йигит.

Самарқандлик йигит Эрк партиясига аъзо бўлмоқчи

Эрк партиясига аъзо бўлмоқчиман, улар билан боғланишга ëрдам беринглар, дейди самарқандлик 31 яшар тарихчи йигит.

- Эрк партияси ҳақидаги маълумотларни ўқиб қолдимда. Устав дастурини тўлиқ ўқий олмадим. Имкон қадар ўқидим. Телефондан уланган бўлганлиги учун шрифтлар унча кўринмагани учун тўлиқ ўқиб чиқа олмадик ҳаммасини. Ëшим 31да.

Озодлик: Бу партия ҳақида умуман тасаввурингиз борми?

- Албатта. Тарихини ҳам, дастурларини ҳам биламан. Тўлиқ маълумотга эгаман. Ўзим тарихчиман. Ҳукуматда, ҳокимиятда айланиб қолган ҳамма нарса.

Озодлик: Бу партия ўшани ўзгартира олади деб ўйлайсизми?

- Дадстури билан, аъзолар билан суҳбатлашган хатларни ўқишим, етакчиларни радио орқали, ëзилган СМСлар орқали ўқиганим бўйича ëрдам қилса керак деб ўйлайман. Юзма юз батафсил гаплашиш ниятим бор эди, дейди 31 яшар самарқандлик тарихчи йигит.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG