Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:48

Ўзбекистон “Интернет душмани” мақомини сақлаб қолди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Интернетни тўсиш уринишларини "ахмоқлик" дея баҳолаб келади.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Интернетни тўсиш уринишларини "ахмоқлик" дея баҳолаб келади.

Ўзбекистон ҳукумати Чегара билмас мухбирлар ташкилоти душанба куни эълон қилган 2012 йилги "Интернет душманлари" рўйхатидаги ўрнини яна сақлаб қолди.

12 март куни халқаро майдонда Интернет цензурасига қарши кураш куни сифатида нишонланади. Йиллардан бери маркази Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти айни шу куни жаҳондаги "Интернет душманлари" рўйхатини эълон қилиб келмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати душанба куни эълон қилинган 2012 йилги Интернет душманлари рўйхатидаги ўрнини яна сақлаб қолди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг постсовет ҳудудларидаги матбуот ва Интернет эркинлиги вазиятини муттасил кузатиб келаëтган мутахассиси Йоҳан Бирнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича¸ 2011 йил давомида Ўзбекистон ҳукумати Интернет устидан назоратни янада кучайтирган.

- Афсусларким¸ ўтган йилларда ҳам дунëдаги "Интернет душманлари" рўйхатида бўлиб келган Ўзбекистонда вазият яхши эмас¸ ëмон томонга ўзгарди. Бу афсусга лойиқ бўлса-да¸ бизни ҳайрон қолдиргани йўқ. Зотан¸ Ўзбекистон ҳукумати араб баҳорининг қандай юзага чиққани ва бу жараëнда Интернетдаги ижтимоий тармоқларнинг қанчалар муҳим рол ўйнаганини яқиндан кузатди. Бу кузатишлардан эса Тошкент расмийлари Интернетдаги ҳар қандай сиëсий-ижтимоий мавзулардаги фикр алмашинувини қаттиқ бостириш керак¸ деган хулосага келди¸ дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Европа ва Марказий Осиë бўлими раҳбари Йоҳан Бир.

Мустақил тадқиқотчига кўра¸ Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқаролари Интернетда нималар қилаëтгани¸ қайси сайтларда¸ қайси мавзуларда баҳс юритаëтганини янада яқиндан¸ янада синчковлик билан кузатишга ўтганини тасдиқловчи қатор далиллар бор.

- Улардан бири ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган Arbuz.com сайтининг ниҳоятда кучли сиқувга олиниб¸ форум масъулларининг сўроққа чақиритилганидир. Бундан ташқари Уруш ва тинчликни ëритиш институти саҳифаси ëки Русский репортер каби Ўзбекистонда узоқ йиллар очиқ бўлиб келган қатор Интернет сайтлари ҳам тўсиб қўйилди.

2011 йил ëзида мисли кўрилмаган воқеа юз берди ва ҳукуматга қарашли Интернет провайдери Россия ва Ғарбдаги Ўзбекистонга унча алоқаси бўлмаган ахборот агентликлари сайтларини ҳам бутунлай тўсиб қўйди. Улар орасида¸ Regnum, Lenta.ru каби сайтлар ҳам бор эди¸ дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилоти тадқиқотчиси Йоҳан Бир.

Дунë бўйича матбуот ва Интернет эркинлигини мунтазам кузатуб келаëтган ушбу ташкилот Интернет цензурасига қарши халқаро кураш кунида эълон қилган баëнотида Ғарбдаги Интернет технологиялари ишлаб чиқарувчи ширкатларнинг Интернет душманлари бўлган режимлар билан ҳамкорлигини ҳам қоралади. Йоҳан Бир¸ ҳозирча расман тасдиқланмаган маълумотларга таяниб¸ Ўзбекистон ҳукуматининг Интернет эркинлигини бўғиш ҳаракатларини амалга оширишида айнан Ғарб ширкатлари ëрдам бераëтганини айтади.

- Бу¸ албатта¸ бизнинг махсус қизиқиш доирамиздаги мавзу ва ҳозирда Ўзбекистон каби репрессив режимлар билан Интернет технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилаëтган йирик халқаро ширкатларга оид ҳисобот ҳозирлаëтирмиз.

Ўзбекистон махсус хизматларига Интернетдаги ҳаракатни кузатиш ва ўзгача фикрловчилар изига тушишга ëрдам берувчи махсус ускуна ва асбобларни Ғарб ширкатлари етказиб бераëтганини тахмин қилиш мумкин. Муаммар Қаддафий ҳукуматига бу борада Франциянинг Amezis ташкилоти ëрдам бергани ҳужжатларда ўз аксини топди. Яқин келажакда Ўзбекистон каби Интернет душманлари қўлига Интернетдаги жосуслик ва тазйиқларни амалга ошириш қуролларини ким бераëтганини аниқлаб¸ ошкор қиламиз¸ дейди Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг Европа ва Марказий Осиë бўлими раҳбари Йоҳан Бир.

Чегара билмас ташкилотининг 2012 йилги "Интернет душманлари" рўйхатига Ўзбекистондан ташқари Баҳрейн¸ Беларус¸ Бирма¸ Хитой¸ Куба¸ Эрон¸ Шимолий Корея¸ Саудий Арабистони¸ Сурия¸ Туркманистон ва Ветнам каби 12 давлат киритилган.
XS
SM
MD
LG