Линклар

logo-print

“Квартет” Исроил ва Фаластинни зўравонликни тўхтатишга чақирди


Яқин Шарқ тинчлик музокаралари воситачиси бўлган Квартет, яъни, Европа Иттифоқи, Россия, БМТ ва АҚШ янги бошланган зўравонликларни тўхтатиш учун 12 март куни Исроил ва Фаластинни “провокация акцияларини тўхтатиш”га чақирди.

Квартет эълон қилган баёнотда зўравонлик кучайганидан жиддий хавотир билдирилган ва тинчлик ўрнатишга чақирилган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва БМТ Бош котиби Бан Ки Мун душанба куни Ню Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан ташқари учрашиб Яқин Шарқ масаласини муҳокама қилдилар.

Квартет вакили Тони Блэр ва Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон телефон орқали муҳокамада иштирок этди.

Тўрт кун олдин зўравонликлар бошланганидан бери Исроил уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 23 фаластинлик нобуд бўлди.

Исроил Ғазодан учирилган ракета ҳужумларига жавоб қайтарилганини айтган.
XS
SM
MD
LG