Линклар

Белгияда масжидга қилинган ҳужумда имом ўлди


Белгия пойтахти Брюссел ташқарисидаги масжидга 12 март куни ҳужум уюштирилгани оқибатида масжид имоми ҳалок бўлди.

Белгия полицияси маълумотига кўра, Андерлехт минтақасидаги масжидга бир шахс бостириб кириб ўт чиқарадиган бомба отган.

Ёнғин пайтида 48 яшар имом тутундан бўғилиб ўлган.

Ҳужум оқибатида яна бир одам жабрланган, масжидга катта моддий зарар етган.

Жиноятчи қўлга олинган. Унинг исми ошкор этилмади. Воқеа юзасидан тергов-суриштирув олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG